Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Сайлов -2019” олдидан ўқув-тренинг ташкил этилди
Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажмуасида Республика Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан сайлов участкалари фаоллари учун уч кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад - жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш учун тренерлар гуруҳини тайёрлаш, уларни сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилишдан иборат.

Машғулотларда сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатларини амалда қўллаш, сайлов иштирокчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш борасида махсус ўқув-дастурлар ўқитилади. Тренингда амалий машғулотларни Миллий гвардия институтининг профессор-ўқитувчиларидан иборат гуруҳ олиб бормоқда.

“Мазкур тренинглар якунлангач, сертификатга эга бўлган тингловчилар ўз ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссияларига жалб этилиши режалаштирилган 1344 нафар сайлов комиссиялари фаоллари учун махсус тайёрланган ўқув хоналарида машғулотлар олиб борадилар”, дейди вилоят ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Озодбек Саидов.



Тренингларда Андижон вилоятининг 16 та туман ва шаҳридан таклиф этилган 56 та сайлов бўйича мутахассислар тренерликка тайёрланмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026