Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Берлиндаги элчиси Америка қўшинлари Германиядан қисман олиб чиқиб кетилиши билан таҳдид қилди
АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл Америка ҳарбийларининг бир қисми ГФРдан олиб чиқиб кетилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
"АҚШдаги солиқ тўловчилар 50 минг америкаликнинг Германияда бўлиб туриши учун пул тўлаётган бир пайтда немислар савдо профицитидан ўзларининг ички мақсадлари учун фойдаланиши таҳқирли", - деди у.
Унинг сўзларига кўра,, "аксарият президентлар Европанинг йирик иқтисодиётидан ўз мудофааси учун ўзи пул тўлашини сўрашган".
АҚШнинг фикрича, ГФР мудофаага етарлича пул сарфламаяпти. Вашингтон Берлин бу мақсад учун ЯИМнинг 2 фоизини сарфлашини истамоқда, аммо немис ҳукумати 2024 йилга келиб бу кўрсаткични 1,5 фоизгача оширмоқчи.
Германияда 35 минг нафар америкалик ҳарбийлар ва Америка қўшинлари учун ишлайдиган 17 минг америкалик жойлашган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026