Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорога 65та замонавий автобус олиб келинди
Бухоро шаҳрида аҳолига бир неча йилдан буён транспорт хизмати кўрсатиб келаётган “Alixan Trans” МЧЖ корхонаси 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига Хитойдан 65 та замонавий “Asiastar Yaxing Wertstar” автобусларини олиб келмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Ушбу автобусларнинг 60 таси ўрта сиғимли бўлиб, улар шаҳар ичи йўналишларида қатновларга қўйилиши режалаштирилган. Автобусларнинг 5 таси эса катта сиғимли бўлиб улар туризм соҳасида транспорт хизматларини кўрсатишга жалб этилади.
Юқори даражадаги қулайликларга эга бўлган замонавий автобуслар жорий йилнинг 24 август кунидан бошлаб Бухоро шаҳри йўналишларида қатновларни амалга ошириб, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишни бошлайди.
Мавзуга оид
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026