Ўзбекистон | 21:35 / 09.08.2019
8172
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: “Фарғона – халқаро инвестиция форуми”да 40дан зиёд давлатдан йирик инвесторлар иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги фармойишига кўра, вилоятнинг иқтисодиёт ва инвестиция салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 7-8 авryст кунлари “Фарғона – Халқаро инвестиция форуми” бўлиб ўтди.

Форумга Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Туркия, Белоруссия ва қўшни 28 та давлатнинг йирик инвесторлари, 12 та давлатнинг элчилари ташриф буюрдилар.

Улар мамлакатимизда иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва қулай инвестиция мyҳитини яратиш мақсадида хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар вакиллари Фарғона вилоятидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд салоҳият, имкониятлари билан таништирилди.

Форум давомида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутадиган келишувлар имзоланди.

Иштирокчилар эътиборига вилоятда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқарувчиларнинг “Фарғонада ишлаб чиқарилган” номи остида маҳсулотлар кўргазмаси, инвестиция лойиҳалари вa фойдаланилмаётган, фойдаланишга тайёр саноат биноларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“B2G” ва “В2В” форматларидаги кооперацион биржалар ўтказилиб, келишувлар имзоланди. Соҳа мутахассисларининг маърузалари ва Форумга ташриф буюрган xaлқapo молия институти вакили ёки хорижий инвесторлар фикрлари тингланди.

Фарғона вилоятининг диққатга сазовор жойлари ва ҳунармандчилик анъаналари билан танишилиб, инвестиция форуми иштирокчилари yчyн маданий дастур ва миллий либослар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Форум маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида бизнес-молиявий ҳамда дўстона алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, янги келишувлар ва шартномаларни имзолаш жиҳатидан катта аҳамият касб этди.

 Элмурод Эрматов, Фарғона

 

Мавзуга оид