Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва вилоятида юз берган ёнғинда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди
6 август куни Москва вилоятида ёнғин содир бўлиб, унинг оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Б.А. ва Ш.Б. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига асосланиб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Жароҳат олган ҳамюртларимиз К.Қ. ва У.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда улар Сергиево-Посадский туманидаги қариндошлариникида бўлиб турибди”, дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, элчихона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юборишга доир консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязань вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
14:25 / 24.12.2025
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди
09:53 / 23.12.2025
“Яблоко” партияси илк бор Москва сайлов комиссиялари ишига қўйилмади
13:03 / 22.12.2025
Москвада портлаш оқибатида юқори мартабали генерал ҳалок бўлди
13:26 / 20.12.2025