Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофада транспортлар ҳаракати учун беркитилади
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспортлар ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарида айтилади.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сизни халқимизнинг шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз.
Шунингдек маълум қиламизки, Қурбон ҳайити муносабати билан 10-август куни соат 24.00 дан 11-август куни соат 8.00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади”, - дейилади хабарда.
Ҳайдовчилардан автомобилларни тегишли жойларда қолдириш ва ўзгалар учун ноқуйликлар туғдирмаслик сўралган.
“Имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланинг”, - дея якунланади маълумот.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026