Трамп КХДРнинг ракета учирганидан Ким Чен Иннинг ўзи ҳам хурсанд бўлмаганлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга КХДР раҳбари Ким Чен Индан "зўр мактуб" олганлигини маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин КХДРнинг яқинда ракета учирганидан ўзи ҳам хурсанд бўлмаганлигини билдирган. Америка президенти у билан бўладиган музокаралардан сўнг Шимолий Корея ядро қуроли синовини ўтказмаслигини таъкидлади.
У Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини истисно этмади.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Ким Чен Ин мактубида АҚШ ва Жанубий Корея ўтказаётган ҳарбий машғулотлардан норози бўлган.
"У бу машғулотлардан норози бўлди. Кўрамиз, охир-оқибат бундан нима келиб чиқаркин", - деди Трамп.
Пхеньян июль охири ва август бошида иккита баллистик ракетани синовдан ўтказди.
Ушбу ҳафта бошида АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу КХДРнинг норозилигига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024