Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманидаги ЙТҲ оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлди
Кеча, 8 август куни соат 7:30да 102 рақамига Юнусобод туманидаги Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея маълум қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
“Ҳюндай” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Шохруҳ Т. светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. бошқарган “Кобальт” ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган “Спарк” автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида қуйидаги фуқароларга тан шикастлари етган: “Кобальт” русумли автомобиль йўловчилари 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек “Ҳюндай” русумли автомобиль йўловчиси 10 ёшли И.Ш. ЙТҲдан жабрланганлар шифохонага етказилдилар. Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли И.Ш. ҳаётдан кўз юмди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинг! Сизнинг йўллардаги хулқингиз нафақат ўзингизнинг, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026