Жаҳон | 21:00 / 10.08.2019
55395
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари, унинг яқин маслаҳатчиси Фарид Ниёзов одамларни гаровга олгани учун 8 октябрга қадар қамоққа олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Судья Ниёзовни 8 октябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди", - деган агентлик суҳбатдоши.

7 август кечки пайт Қирғизистон махсус хизматлари Атамбоевни унинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олиш бўйича амалиётни бошлашган. Махсус хизматлар собиқ президентнинг тарафдорларига махсус воситалар қўллашган, Атамбоев тарафдорлари бунга жавобан ўқ узишган.

8 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ давом этган музокаралардан кейин куч тузилмаларига таслим бўлган. У маслаҳатчилари Фарид Ниёзов ва Қундуз Жолдубаева ҳамроҳлигида Бишкекка олиб кетилган.

Мавзуга оид