Жамият | 01:13 / 10.08.2019
15276
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 40-50 йиллик дарахтларни ноқонуний кесган эркак ушланди

8 агустда Тошкент шаҳри бўйлаб экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция назоратчилари рейд ўтказишди. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматида маълум қилинишича, рейд вақтида ТТЗ автостанцияси яқинида магистрал йўл бўйлаб янги кесилган катта диаметрли дарахтларни ортиб кетаётган юк машинаси пайқалган.

Юк машинаси экологик назорат ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган ва ташилаётган юк кўздан кечирилган. Текширув вақтида юк машинасида ёши 40-50 йиллар атрофида бўлган янги кесилган қайрағоч дарахтлари ташилгани ва юк эгаси Тошкент вилоятида яшовчи эркак эканлиги ўрнатилган. 

Юк эгаси дарахтлар қонунга мувофиқ кесилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қила олмаган. Эркак дарахтлар Қибрай тумани ҳудудидан кесиб олингани ва Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Ўрикзор” қурилиш бозори яқинида жойлашган қурилиш ёғочини тайёрлаш цехига пилорамага олиб кетилаётганини маълум қилган. Қонунбузар, шунингдек, бу ноқонуний фаолият билан 10 йилдан кўпроқ вақтдан бери шуғулланиб келишини тан олган.

Айни вақтда эркакка нисбатан ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш ва қонунчиликка кўра чора кўриш учун материаллар тайёрланмоқда.

Мавзуга оид