Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
18 июлдан Тошкент – Бекобод – Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро қатнов янги замонавий электропоезд билан амалга оширилади. Янги таркиб кондиционер, USB қувватлантириш портлари, видеокузатув тизими ҳамда имконияти чекланган йўловчилар учун махсус мосламалар билан жиҳозланган.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ маълум қилишича, 2026 йил 18 июлдан бошлаб Тошкент – Бекобод – Тошкент шаҳарлараро электропоезди янги замонавий таркиб билан ҳаракатланади.
Янги электропоездда кондиционер тизими, USB қувватлантириш портлари, қулай ва замонавий ўриндиқлар, видеокузатув ҳамда аудио-ахборот тизими ўрнатилган. Шунингдек, имконияти чекланган йўловчилар учун махсус чиқиш-тушиш мосламалари ва алоҳида ўриндиқлар ҳам мавжуд.
Қатнов жадвалига кўра, 7050-сонли поезд Тошкент Марказий вокзалидан соат 18:34 да йўлга чиқиб, Бекободга 21:38 да етиб боради. 7049-сонли поезд эса Бекободдан соат 06:00 да жўнаб, Тошкент Марказий вокзалига 09:16 да етиб келади.
Чипта нархи катталар учун 15 минг сўм, болалар учун эса 9 минг сўм этиб белгиланган.
Чипталарни темирйўл кассалари ҳамда электрон платформа орқали харид қилиш мумкин.