Тошкентдаги қабристонларда ҳашар ўтказилди
Халқимизга хос меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик эътиқоди рамзи – Қурбон ҳайити ҳар йили мамлакатимизда қутлуғ байрам сифатида кутиб олинади.
Бу йилги байрамга ҳам ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан ҳозирлик кўрилмоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 2 августдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори меҳр-оқибат, саховат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби халқимизга хос азалий юксак фазилатларни кенг намоён этиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Маҳаллаларда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Сергели, Зангиота ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз ҳамда ногирон фуқароларнинг хонадонларида, Меҳрибонлик уйларида, Олмазор туманидаги «Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати» ҳамда Оҳангарон туманидаги «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йил 10 август куни Институт ходимлари ва курсантлари ушбу эзгу ва хайрли анъанани давом эттирган ҳолда Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган қабристонларда (шу жумладан, рус ва корейс халқларининг қабристонларида) уюшқоқлик билан ҳашарлар ўтказди.
Ҳашарда Институтнинг доимий ва ўзгарувчан таркибидан жами 100 нафарга яқин ходим ва курсантлар иштирок этди.
Ҳашар давомида Сергели туманининг қабристонларида ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш, қабристон ҳудудлари чиқиндилардан тозалаш ишлари, қабрлар атрофи эса ёввойи ўтлар ва шохлардан тозалаш каби кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Мақсад – ёшларимизда она-Ватанга муҳаббат, юрт ободлиги, ўтган авлод ва аждодларимиз руҳини улуғлаш каби муқаддас қадриятларимизни сингдиришдан иборат.
Қабристонлар ободончилиги учун ўтказиладиган ҳашар инсонга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир саналади. Буни англаган Институт жамоаси ҳашар ишларида бирдамликларини кўрсатишмоқда. Зеро, миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Бу қилинган хайр-саховатга бой ишлари учун Сергели тумани қабристонлари маъмурияти, марҳумларнинг яқин қариндошлари, рус ва корейс миллати вакиллари томонидан миннатдорчилик билдирилди.
«Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, мурувват ва меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган. Бугун туманимизнинг қабристонларига хайрия ҳашари уюштирган бу саховатпеша инсонларни аввалдан танигандекман, балки улардаги самимийлик, инсон қалбини англаши менга шундай туйғу бергандир.
Зеро, азалий қадриятларимизга ҳамоҳанг ушбу айём кунларида, саховатпеша халқимиз улуғ мақсадларга йўғрилган эзгу амаллар, яъни беморлар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга кўмаклашиш ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ишларини беминнат амалга ошириб келмоқдалар.
Жумладан, бугун ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти раҳбариятининг ташаббускорлигида Сергели туманидаги қабристонларга уюштирилган хайрия ҳашарлари ҳам мана шундай эзгу амаллардан бири деб биламан. Айниқса ёш, навқирон курсантларнинг хайрия ҳашарларидаги фаоллигини кўриб бениҳоя қувондим. Олий таълим муассасаси жамоасига мана шундай мард ўғлонларимизга таълим-тарбия бериб, муносиб кадрларни етиштираётганликлари учун ҳам, ўзимни самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Мухтасар қилиб айтганда, азалдан «Қурбон ҳайити» байрамини меҳр-оқибат, хайр-саховат, эзгулик ва яхшилик айёми сифатида қадрлаймиз. Ушбу айём олдидан уюштирилган мана шундай эзгу амаллар ҳар доим ҳам дилларга хушнудлик бағишлаган бугунги хайрли ҳашарлар бунинг яна бир ёрқин исботи бўлди», дейди – Тошкент шаҳар ҳокимлиги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси Сергели туман участка раҳбари Жамол Нишонов.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024