Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлар яхшиланишига умид қилмоқда
Ҳиндистон Покистон билан муносабатлар яхшиланишига умид қилмоқда, деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субрахманьяма Жайшанкара.
"Ҳиндистон Покистон билан муносабатлар яхшиланишига умид қилмоқда, босиқликни сақлашга, минтақада тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишга тайёр", - деди у Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларда ҳинд ҳукуматининг Жамму ва Кашмир штатини тугатиб, унинг ўрнига иккита иттифоқдош ҳудуд ташкил этиш қарори сабабли кескинлик юзага келганди. Исломобод бу қарорни қоралаган.
Аввалроқ Хитой Кашмир масаласида Покистонни қўллаб-қувватлашини билдирганди.
"Хитой Покистоннинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлашда давом этади ҳамда халқаро майдонда Покистонга нисбатан муносабат одилона бўлиши тарафдори бўлиб қолади", - деганди Ван И.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026