Рухсат этилмаган жойдан қум-шағал ташиётганлар маъмурий жаримага тортилди
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро А.С. томонидан қум-шағални қазиб олиб ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, жорий йилнинг 19 апрель куни ушбу фуқарога нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Бундан ташқари, Ғаллаорол тумани «Оқтом» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро И.А. томонидан қум-шағал қазиб олиниб ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати бўйича жорий йилнинг 3 май куни ушбу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида, Жиззах шаҳар А.Темур МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Х.Ғ. томонидан қум-шағал қазиб олиниб ўз бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати аниқланиб, шу йил 12 июнь куни ушбу фуқарога нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
Шунингдек, Идоралараро гуруҳлар томонидан Қарор чиққандан буён «Сангзор» дарёси ўзани ва вилоятнинг бошқа очиқ сув объектларидан 25.09.2017 йилдан 07.08.2019 йил оралиғида 263та ҳолатда ноқонуний равишда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми,70-моддаси 4-қисми, 82-моддаси 2-қисми ва 82-моддаси 3-қисмларига асосан норуда фойдали қазилма бўлган қум-шағални ноқонуний қазиб олиш ҳолати юзасидан вилоят Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 263 нафар шахсга жами 239 млн. 487 минг 940 сўм жарималар қўлланилган.
Мавзуга оид
11:10 / 02.11.2024
Фермер хўжалиги 382 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини қазиб олгани аниқланди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024