Жамият | 13:45 / 12.08.2019
10499
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ҳайдовчини жароҳатлаб, автомашинани олиб қочган йўловчилар қўлга олинди

2019 йил 11 август куни соат 01:00ларда икки нафар номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар Паст Дарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб тушириб, автомашинани ҳайдаб қочиб кетганлар.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан олд чап томон ғилдираги ёрилган ҳолда топилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид