Туркияга АҚШ ҳарбийлари делегацияси келди
Туркия мудофаа вазирлиги Шонлиурфа вилоятига олти нафар америкалик ҳарбий келганини тасдиқлади. Улар Қўшма операциялар ва Сурия шимолидаги режалаштирилаётган хавфсизлик ҳудуди бўйича координацион марказда иш олиб боришади.
Бир оз аввал Haberturk телеканали Шонлиурфага 90 нафар америкалик ҳарбий келганини хабар қилганди.
"АҚШ билан ҳамкорликда Қўшма операциялар ва Сурия шимолидаги режалаштирилаётган хавфсизлик ҳудуди бўйича координацион марказ ташкил этиш ишлари бошланди. Дастлабки тайёргарлик доирасида Шонлиурфага олти кишидан иборат АҚШ делегацияси ташриф буюрди. Марказ яқин кунларда иш бошлаши режалаштирилган", - дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Аввалроқ Анқарада Сурия шимолида хавфсизлик ҳудуди ташкил этиш бўйича Туркия-АҚШ музокаралари якунига етганди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024