Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
460 000 000 сўмлик фирибгарлик. ИИББ валюта билан боғлиқ жиноят ҳақида хабар берди
Фото: REUTERS
Пойтахт ички ишлар органларига 41 ёшли А.У. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли И.Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, И.Н. А.У.га 460 000 000 сўм пулларни банкдан "арзон" нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. У И.Н.га ишониб, 2019-йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган. Аммо И.Н. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича И.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ўз пулларингизни ёрдам бермоқчи бўлган ҳар кимга ҳам ишониб беришга шошилманг. Ёдда тутинг: фирибгарлар сизнинг ишонувчанлигингиздан фойдаланишлари мумкин”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026