Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ ҳайдовчиларга орқага ҳаракатланиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган хавф ҳақида эслатди
Фото: l-a-w.ru
Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилар учун орқага ҳаракатланиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида эслатма билан чиқди.
Эслатмада айтилишича, ойнага қараш ёки бошни орқага буришнинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин – ёш бола ёки ёши катталар “кўр” ҳудудда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Жумладан, ўтган ҳафта худди шу сабаб билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Янги Сергели кўчасида (мўлжал: Москва дўкони) “Spark” русумли автомобилни бошқариб кетаётган 1988 йилда туғилган Н. С. орқага ҳаракатланиш вақтида пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 1989 йилда туғилган пиёда О. Л. тан шикастлари билан тиббий муассасага ётқизилган.
Мавзуга оид
08:14 / 08.02.2026
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
19:11 / 16.12.2025