Ўзбекистон | 22:48 / 13.08.2019
81649
2 дақиқада ўқилади

ССВ тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашув ҳолатига изоҳ берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув видеоёзуви тарқалди. Kun.uz Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими билан боғланиб, мазкур ҳолат бўйича изоҳ сўради.

Бўлим бошлиғи Фурқат Санаев ҳолатни ўрганди ва биз билан тез орада қайта боғланди. Унинг маълум қилишича, видеолавҳада акс этган тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган. Ҳозирги пайтда пойтахтдаги 12та тез тиббий ёрдам бўлимларида 179та тез тиббий ёрдам бригадаси штат режимида тун-у кун ишлаб турибди ва суткасига ўртача 3 мингта мурожаат бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Дастлабки текширувларга кўра, видеоёзувдаги ходимлар ва машина хусусий тиббий муассасага тегишли тез тиббий ёрдам бригадасиники эканлиги маълум бўлган. 

Фурқат Санаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколати доирасида мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли қатъий чораларни кўриши ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилди.

Мавзуга оид