Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Чарм тўп» мусобақасининг вилоят босқичи баҳслари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этилган маҳаллалараро “Чарм тўп” турнири бу йил Андижонда юқори савияда ўтказилмоқда.
Вилоят босқичи учрашувлари олдидан Шўрбулоқдаги футбол академиясида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда сўз олган Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов “Чарм тўп” мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад футболга қизиқувчи инсонлар учун катта бир байрам ташкил этиш орқали ҳаваскор ва профессионал спорт ўртасида тўсиқларни олиб ташлаб, ҳар бир фуқарони юртимиз спортига яқинроқ бўлишига шароит яратиб бериш эканлиги ҳақида гапирди.










Энди 13-18 август кунлари вилоят туман ва шаҳарларининг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 16 та ёшлар жамоалари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашадилар. 19 август куни бўлиб ўтадиган финал ўйини ғолиби 22-27 август кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Республика босқичида тўп суриш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026