Жаҳон | 20:55 / 14.08.2019
69892
2 дақиқада ўқилади

Атамбоевдан махсус жангчининг ўлдирилиши бўйича айблов олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қароргоҳида махсус жангчининг ўлдирилишида Атамбоевни ёки унинг таниқли тарафдорларидан бири эмас, Норин вилоятида яшовчи шахс айбланди. Бу ҳақда KaktusMedia нашри ёзмоқда.

Атамбоевни қўлга олиш вақтидаги тўқнашувларда махсус вазифаларни бажарувчи “Альфа” отряди командири ўринбосари Усенбек Ниязбеков Драгунов снайпер милтиғидан отиб ўлдирилган. Энди эса манбалар Ниязбеков ундан тортиб олинган ўз автоматидан ўлдирилганини таъкидлашмоқда.

Бишкекда эса махсус жангчиларда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик мақсадида фақатгина резина ўқлар бўлгани, улар умуман ўқ узишмагани таъкидлаб келинган. 

Ниязбековнинг қотиллигида гумон қилинган шахс ушланган. Бу ҳақда ҳалок бўлган жангчи яқинлари манфаатларини билдирувчи адвокат Кайрат Загибаев маълум қилди.

Загибаевнинг айтишича, гумонланувчининг исми ҳозирча очиқланмаган, бироқ 2-3 кун ичида маълум қилиниши керак.

Адвокатнинг таъкидлашича, бу ҳолат махсус жангчининг ҳалок бўлишига олиб келган Қўй-Тошдаги воқеалар учун Атамбоевдан жавобгарликни олмайди.

Тўқнашувлар вақтида Усенбек Ниязбеков кўкрагидан олинган ўқотар жароҳатдан ҳалок бўлган, “Альфа”нинг яна 6 ходими Атамбоев тарафдорлари томонидан гаровга олиниб, эртаси куни қўйиб юборилган.

Мавзуга оид