Ўзбекистон | 13:51 / 14.08.2019
8596
2 дақиқада ўқилади

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ 124 222 250 сўм жаримага тортилди

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланишларнинг олдини олиш, электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш, энергия ресурсларини тежаш, истеъмол маданиятини ошириш, ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш мақсадида шу йилнинг ўтган ойидаги ўрганишлар мобайнида Қарши туманидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланишдаги яширинча ўғирлик тури аниқланди. 

Истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатгани, ушбу қурилма пульт орқали бошқарилиб, қурилма ишга туширилган вақтда электр ҳисоблагич оқиб ўтаётган электр энергиясини ҳисобга олмаслиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассиси хулосаси асосида Қарши туман электр таъминоти корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖ ушбу қоидабузарлик бўйича 124 222 250 сўм жаримага тортилди. 

Мавзуга оид