Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Ласетти» ва «КамАЗ» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
2019 йил 13 август куни соат 04:00ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Янгиариқ” МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги “КамАЗ-5410” русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси, Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. “Ласетти”даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:42 / 13.04.2026
Ўзбекистонда 3 ойда ЙТҲ оқибатида 346 киши ҳалок бўлди – ИИВ
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
09:32 / 06.04.2026