«Микрокредитбанк» ва «Халқ банки» давлат дастурлари доирасида кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар этиб белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг:
“Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБни “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар этиб белгилаш;
“оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва, умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишдан ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтириш ҳақидаги таклифларига розилик берилди.
Молия вазирлиги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишга, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этишга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳасини ушбу тадбирларни “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида илгари берилган кредитларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБларига жойлаштиришдан тушган қўшимча даромадлар ҳисобига молиялаштиришни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
21:13 / 21.10.2024