Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мухлислар тарихдаги энг буюк шахматчини танлашди
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) твиттердаги саҳифасидаги овоз беришда иштирок этган мухлислар талқинига кўра тарихдаги энг буюк шахматчи деб тан олинди. Амалдаги чемпион учун 36 фоиз овоз берилган.
Карлсен шахмат тожини 2013 йилдан бери ўзида ушлаб келмоқда. У, шунингдек, учта тоифа – классик шахмат, рапид ва блицда мутлақ чемпион бўлган илк шахматчи бўлган. Бундан ташқари, норвегиялик FIDE рейтингига етакчилик қилган энг ёш шахматчи ҳисобланади. Ўшанда у 19 ёш бир ойлик бўлган.

2-ўринни россиялик гроссмейстер Гари Каспаров (28 фоиз овоз), 3-ўринни америкалик Бобби Фишер (25 фоиз овоз) эгаллаган.
11 фоиз респондентлар “бошқа шахматчи” варианти учун овоз беришган. Овоз беришга қўйилмаган шахматчилар орасида Вишванатан Ананд энг кўп эсга олинган.
Сўровномада 500 дан кўпроқ одам иштирок этган.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:55 / 30.12.2025