Жаҳон | 18:16 / 14.08.2019
11379
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ президентлигига сайланганидан сўнг 5 млрд долларгача пул йўқотганини айтди

Фото: AP Photo/Susan Walsh

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат раҳбари этиб сайланиши натижасида 5 млрд долларгача маблағ йўқотганлигини айтди. У бизнесменлик фаолиятидан воз кечиши ҳамда адвокатлар учун сарфлаган харажатлари миқдорини шунчага баҳолади.

"Бу лавозим менга уч миллиарддан беш миллард долларгача тушади. Аммо менга барибир, бу мени ташвишлантирмайди", - дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда NBC телеканали.

У президентликка қайта сайланиш ниятида эканлигини яна бир бор таъкидлади.

"Президент эканим мен учун улкан бойликдир", - деди Трамп. 

NBC телеканали Трампнинг йўқотган маблағлари миқдорини текширишнинг имкони йўқлигини қайд эмоқда. Трамп бойлиги миқдори 10 млрд доллардан ортиқлигини айтган. Forbes журналининг март ойида эълон қилинган рейтингига кўра, Дональд Трамп активларининг умумий қиймати 3,1 млрд долларга яқин.

Мавзуга оид