Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус гарнизонида ҳарбийлар оилалари учун мини-футбол майдончаси ва тикув цехи очилди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш доирасида янги мини-футбол майдончаси ва тадбиркор аёл Гулшод Исакова раҳбарлигидаги “Бекажон” тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарига кўра, унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ва округ қўмондонлиги, туман ҳокимият вакиллари ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди. Маросимдан сўз олган меҳмонлар ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини янгилик билан қутлашди.
Мини-футбол майдончасининг барпо этилиши айниқса, футболга қизиқиши бўлган ёшларни қувонтирди. Тикувчилик цехи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини иш билан таъминлашга хизмат қилди. Ҳарбий шаҳарчада мактабгача таълим муассасасининг барпо этилганига ҳали унча кўп вақт ўтган бўлмаса-да, галдаги ўзгаришлар ҳарбийларнинг оилаларига завқ улашди.




Мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган масъул офицерлар маросим сўнгида ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбийларнинг оилалари шароити билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишди.
Мавзуга оид
18:21 / 10.01.2026
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
16:31 / 16.07.2025
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
20:32 / 11.01.2025
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
20:57 / 11.11.2024