Трамп Хитой билан савдо келишувида шартларни АҚШ қўйиши кераклигини айтди
Хитой билан савдо масалаларидаги келишув АҚШ шартлари асосида тузилиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп WGIR радиостанциясига берган интервьюсида айтди.
"Тўғрисини айтсам, Хитой келишув тузмоқчи ва бу келишув қулай шартларда тузилиши керак. Ростини айтадиган бўлсам, келишув бизнинг шартларимиз асосида тузилиши керак. Акс ҳолда, келишув тузишдан қандай маъно бор?", деди у.
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августда 1 сентябрдан Хитойнинг 300 млрд долларлик маҳсулотларига 10 фоизлик янги божлар киритишини маълум қилганди.
Бунга жавобан Хитой АҚШдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатди. 13 август куни АҚШ Хитой маҳсулотларига бож жорий этишни 15 декабргача ортга сурганини эълон қилди.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024