Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тўфон сабабли 600 мингга яқин кишига эвакуация қилиниш тавсия қилинди
Японияда 570 минг кишига қуруқликка яқинлашиб келаётган “Кросса” тўфони сабабли эвакуация қилиниш тавсия қилинди. Тўфоннинг асосий зарбаси Хиросима префектурасига тўғри келади.
Айни вақтда тўфондаги шамол тезлиги сониясига 35 метрни ташкил қилмоқда. Кун давомида мамлакат ғарбида 800 ммгача ёғингарчилик тушиши, бу эса кўчкиларга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, 673 та ички авиарейс бекор қилинган. Темир йўл транспорти қатнови издан чиққан, бир нечта трасса ёпилган.
Ўтган ҳафта Япониянинг жанубий ороллари – Исигаки, Мияко ва Окинавага “Лекима” тўфони ёпирилганди. У сабабли 15 мингга яқин уй электр энергиясиз қолган, 60дан кўпроқ рейс бекор қилинган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026