Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 августдан Мирзо Улуғбек тумани ва Термиз шаҳрида янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланади
Президентмизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 19 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади. Шуни инобатга олиб, хонадонда 2 ой давомида вояга етган шахснинг бўлишини таъминлаш ҳамда имкон қадар ҳозирда мавжуд ҳисоблагич кўрсаткичини фотосуратга олиб қўйишингизни тавсия қилинган.
Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сергели туманларидаги 240 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.
“Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда”, - дейилади хабарда.
Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган. Шунга кўра, истеъмолчилардан ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмаслик, балки ёрдам бериш сўралган.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026