Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев қудасининг уйидан оммавий тартибсизликлар уюштириш учун сарфланадиган харажатлар рўйхати топилди
Қирғизистон ИИВ мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қариндошларидан бирининг уйидан оммавий тартибсизликлар уюштириш учун сарфланадиган харажатлар рўйхатини топди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Тинтув давомида кишилар исмлари, аҳоли масканлари номлари ҳамда 2,225 млн сом ($32 минг) ва 318 минг долларлик харажатлар ёзилган рўйхат топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маблағлар митинглар ва оммавий тартибсизликлар иштирокчиларини молиялаштиришга сарфланган", - дейилади хабарда.
Вазирликнинг билдиришича, маблағлар Атамбоевнинг ўғлининг қайнотаси уйида сақланган. Пул маблағларини оладиганлар рўйхати ҳам ўша ердан топилган.
"Ҳозирда рўйхатлар синчковлик билан ўрганилмоқда", - дея қайд этган ИИВ.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026