Жамият | 12:45 / 17.08.2019
11515
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк Сирдарё вилоятида сайёр учрашувлар ўтказди

Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар учун сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Жорий йилнинг 15 август куни навбатдаги учрашув Банк Бошқарув Раиси иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Жорий йилнинг 23 июль ва 2 август кунлари Президентимиз бошчилигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида банклар иш услубини тубдан ўзгартириб, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватлаши, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлаши лозимлиги таъкидланган эди.

Шунингдек, йиғилишда халқаро кредит линиялари маблағларини тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш, уларни ўзлаштириш борасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди кесимида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Тижорат банкларида ташкил этилган “Инвестиция марказлари” орқали бу кредитларнинг йўналишлари ва шартлари тўғрисида ҳар бир мижозга тўлиқ маълумот бериш зарурлиги қайд этилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Сирдарёлик тадбиркорлар учун шу мақсадда ташкил қилинган учрашувда Банк мутасаддилари томонидан иштирокчилар эътиборига янги банк хизматлари, жумладан, кредитлар ва хорижий кредит линиялар, шунингдек соҳага берилаётган имтиёзлар хусусида кенг тушунча берилди.

Банк қошида ташкил этилган Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди. Хусусан, марказ ходимлари мунтазам равишда жойларга чиққан ҳолда ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш ва уларнинг инвестицион лойиҳаларини хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштиришга кўмаклашаётгани таъкидланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Сайёр қабулда элликдан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Унда соҳа вакиллари олдида турган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, тегишли тушунтиришлар берилди.

Учрашувдан сўнг вилоятдаги бир қатор лойиҳаларга ташриф буюрилиб, тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Банк раҳбарияти иштирокидаги тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид