Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой қуролли кучлари КХДР армияси билан биргаликда минтақада тинчликни таъминлашга тайёрлигини билдирди
Хитой қуролли кучлари КХДР қўшинлари билан биргаликда Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга тайёр. Бу ҳақда ХХР марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся Корея халқ армияси бош сиёсий бошқармаси бошлиғи Ким Су Гил билан учрашувда маълум қилди.
Чжан Юсянинг сўзларига кўра, Хитой томони Пхеньян билан мустаҳкам дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган стратегияни давом эттиради.
Ким Су Гил КНДР Хитой билан тажриба алмашиш, армиялараро муносабатларни ривожлантириш ва Пекин билан яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ Шимолий Корея "янги турдаги қурол"ни синовдан ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026