Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аляскада жазирама сабабли балиқлар оммавий равишда қирилиб кетмоқда
Аляска штатида бу йилги ёзда кузатилаётган жазирама оқибатида лосослар кўплаб миқдорда қирилиб кетмоқда. Бу ҳақда Юкон балиқлар бўйича комиссияси Стефани Куинн-Дэвидсонга таяниб CNN телеканали хабар берди.
Куинн-Дэвидсоннинг сўзларига кўра, у маҳаллий аҳолининг лосослар қирилаётгани ҳақидаги хабаридан сўнг июль охирида тадқиқотчилар гуруҳи билан Аляскадаги Коюкук дарёсига борган.
Унинг айтишича, экспедиция чоғида 850га яқин лосось ўлгани аниқланган, аммо экспедициянинг ҳисобларига кўра, бу рақам тўрт-ўн бараварга кўпроқ бўлиши мумкин. Айтилишича, балиқларнинг ўлимига ҳудуддаги жазирама сабаб бўлган.
Аввалроқ АҚШ миллий метеорология хизмати Аляска штатининг қатор ҳудудларида рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
07:35 / 22.11.2025
Канадада бўри балиқчи тўридан фойдаланиб балиқ овлагани видеога тушди
20:58 / 02.11.2025