Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия таътилни ўз ватанида ўтказган сурияликларни қочоқлик мақомидан маҳрум қилиши мумкин
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер таътил вақтида ўз ватанларида бўлиб қайтган сурияликлар Германияда қочоқлик мақомидан маҳрум этилишлари мумкинлигини билдирди.
"Агарда суриялик қочоқ таътилни мунтазам равишда Сурияда ўтказадиган бўлса, у Сурияда таъқиб остида эканлигини билдира олмайди. Ундайлардан қочоқ мақомини олиб қўйишимиз лозим", - деди вазир Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида.
Шу сабабли миграция идораси қочоқларнинг сафарларини кузатиб боради, деди Зеехофер.
Унинг сўзларига кўра, "Суриядаги вазият имкон бериши билан депортация билан шуғулланиш бошланади".
Кейинги йилларда Германияда 800 мингга яқин суриялик қочоқ мақомини олган.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
23:00 / 13.07.2026