Ҳаво флоти куни: Чирчиқда ҳарбий авиашоу ўтказилди
Ўзбекистонда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида Ҳаво флоти куни нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан «Чирчиқ» полигонида тантанали тадбир ўтказилди.
Унда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, мудофаа вазири ўринбосари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Ахмад Бурхонов, Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов, шунингдек, бошқа масъул офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
«Тадбир аввалида ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюрилиб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ёдгорлик монументи ёнида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестрининг мусиқий чиқишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.
Тантанали тадбир Чирчиқ аэродромида давом этди. Тадбирда сўз олганлар соҳанинг бугунги кундаги ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Маросим сўнгида йиғилганлар учун замонавий учиш техникалари ва ўзига хос авиашоу намойиш этилди», дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.
Мавзуга оид
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
18:22 / 18.08.2024
Тергов Шойгунинг собиқ ўринбосарининг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлигини текширади
18:32 / 13.08.2024