Қозоғистонда бир кун ичида 3та ер силкиниши юз берди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 18 августда 3 та ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон сейсмологик тажриба-методик экспедицияси сайтида маълум қилинди.
Ер силкинишлардан биринчиси соат 5:07да Олмаотадан 145 км узоқликда юз берган ва магнитудаси 5,4 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 5 км чуқурликда бўлган. Шунингдек, соат 6:38да Олмаотадан 250 км шимолда 4,6 магнитудали иккинчи ер силкиниши қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Учинчи ер силкиниши Олмаотадан 78 км шимолда қайд қилиниб, магнитудаси 4,9 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 20 м чуқурликда жойлашган.
Ер силкинишлари оқибатида жабрланганлар ва талофатлар ҳақида хабар берилмаган. Олмаота вилояти ва Жаркент шаҳри фавқулодда вазиятлар департаментларида тезкор штаблар ва “қайноқ телефон линиялари” ташкил этилган.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024