Жамият | 18:00 / 19.08.2019
7488
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ипак Йўли» Master Card тизимдаги карталарга хизмат кўрсатиш тизимини ишга туширди

2019 йил 16 августдан эътиборан «Ипак Йўли» акциядорлик инновацион тижорат банки Master Card тизимида ишлаётган карталарга ўз терминал ва банкомат тармоқлари орқали хизмат кўрсатишни бошлади.

«2018 йилда биз мазкур тўлов тизимида принципиал аъзоликни қўлга киритдик. Ҳозирги кунда биз лойиҳанинг биринчи қисмини амалга оширдик, яъни Master Card тизимидаги карталарни ўзимизнинг терминал ва банкомат тармоқларида хизмат кўрсатишни йўлга қўйдик», – дея таъкидлайди чакана савдо ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи Умид Исмаилов.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда «Ипак Йўли» банк кенг тарқалган ва халқаро тизимида ишлаётган Visa ва Union Pay карталарга хизмат кўрсатадиган банкомат тармоғига эга.

Банк вакиллари фикрларига кўра, Master Card эквайринг (мазкур тизимда ишлаётган карталарни ҳисоб-китобда ишлатилиши) тизимини жорий қилиши халқаро карталар хизмат кўрсатиш бозорини эгаллашга ёрдам беради, чунки Ўзбекистонга ташриф қилаётган чет элликларнинг 50 фоизи айнан ушбу тўлов тизимида ишлаётган карталардан фойдаланади.

«Ипак Йўли» банки, шунингдек, Master Card карталарининг эмиссияси билан ҳам шуғулланади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2019 йилнинг тўртинчи кварталига мўлжалланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид