Исроил бош вазири рафиқасини Украина душманлари қаторига қўшиш талаб қилинди
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг рафиқаси Сара Нетаняху Украинада унга тортиқ қилинган нон бўлагини ерга ташлаб украиналиклар ғазабини келтирди. Аёл ушбу қилмиши учун ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.
19 августда Сара Нетаняху турмуш ўртоғи Бенямин Нетаняху билан Украинага расмий ташриф билан келганда уларга аэропортда каравай нони тортиқ қилинган. Бош вазир нондан бир бурда ушатиб таътиб кўрган ҳамда бир бурдасини рафиқасига берган. Аёл нонни олиб ерга ташлаб юборган.
Шу кун бундан аввалроқ аёл яна бир можаро марказида қолганди: унга Украинага сафар вақтида экипаж сардори уни бортда яхши кутиб олмагани ёқмаган ва у самолётда “орани очиқ қилиб олмоқчи” бўлган.
Facebook’нинг украиналик фойдаланувчиларидан бири Исроил бош вазири рафиқасини юқоридаги хатти-ҳаракати учун танқид қилиб, у бу билан мамлакатга бўлган ҳақиқий муносабатини кўрсатганини айтган. Яна бир фойдаланувчи «Яхши ҳам юзига тупурмади» дея киноя қилган. Аксарият фойдаланувчилар Киев бу воқеага муносабат билдириши керак деган фикрга келишган.
"Мен Украина расмийлари, дипломатлар ва бошқаларнинг бунга қандай муносабатда бўлганлари билан қизиқаяпман. Улар узр сўрашни талаб қилишадими ёки одатдагидек кўзларини юмиб кетишадими? Бу юзга тупуришдир”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи.
Бошқа бир фойдаланувчи Сара Нетаняхуни “Миротворец” рўйхатига киритишни таклиф қилган.
Бир фойдаланувчи янада кескинроқ фикр билдириб, “агар унинг рафиқаси бундай қилганда бу унинг охирги куни бўлишини” айтган.
Мавзуга оид
14:00
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024