Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талаблари даражасида чуқурлаштирилган билим бериш, олий таълим тизими учун юқори интеллектуал салоҳиятли ёшларни тайёрлаш;
ҳар бир иқтидорли ўқувчининг индивидуал камол топиши хусусиятларини инобатга олиб уларга профессор-ўқитувчиларни бириктириш, мустақил таълим олиш ҳамда илмий-ижодий иш билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш ва истиқболда ривожлантириш;
иқтидорли ўқувчиларнинг республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этишини ҳамда совринли ўринларни эгаллашини таъминлаш;
ихтисослаштирилган мактабда ўқувчилар учун юқори сифатли таълим жараёнини ташкил этиш;
таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион ва самарали усулларини, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини, илғор педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
юқори касб маҳоратига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда ўқитиладиган умумтаълим фанлари бўйича махсус дарсликлар, электрон ўқув адабиётлари, методик ишланмалар яратиш, ўқувчиларнинг фан сирларини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар ва кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи тегишлича физика-математика ва кимё-биология фанларидан ўтказиладиган танлов асосида қабул қилинади;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатлар (шаҳодатнома, аттестат) берилади;
ихтисослаштирилган мактаб директори Самарқанд давлат университети ректорининг тавсиясига мувофиқ олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Самарканд шаҳар, Даҳбед кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт универсигети Самарқанд филиалининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда ихтисослаштирилган мактабга;
Самарқанд шаҳар, Профессорлар кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган Самарқанд молия ва иқтисодиёт коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг биноларида таҳсил олаётган Самарқанд банк коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ихтисослаштирилган мактабга берилаётган биноларда;
Самарқанд молия ва иқтисодиёт коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025