Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюради
2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳридаги «Бир макон, бир йўл» форуми, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (Бишкек) ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (Душанбе) саммитлари доирасидаги самарали учрашувлари икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни ривожлантиришга янги туртки ва динамика берди. Ўзаро савдо юқори суръатда ўсмоқда, инвестицион соҳадаги ҳамкорлик фаоллашмоқда, минтақалараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
Шу нуқтаи назардан, Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш таклифи муҳокама қилинди.
Вазирлар бош вазир Абдулла Ариповнинг Хитойга ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифларининг кун тартиби ва дастурини амалий жиҳатдан кўриб чиқдилар.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026