Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Шимолий Кореяга сафарларга тақиқлови яна бир йилга узайтирилди
Фото: KUN.UZ
АҚШ фуқаролари ҳибсга олиниш ва узоқ муддат қамоқда сақланиш хавфи сабабли Шимолий Кореяга 2020 йил 31 августгача ташриф буюра олишмайди.
АҚШ давлат департаментининг хабар қилишича, 2018 йилда киритилган тақиқлов амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилди. Уни фақатгина АҚШ давлат котиби Майк Помпео бекор қилиши мумкин.
Таъкидланишича, Шимолий Кореяга сафар фуқаролар хавфсизлигига бевосита хавф солади.
Фармонда журналистлар ёки гуманитар хизматлар ходимларига истисно кўзда тутилган. Бироқ улар Шимолий Кореяга сафарлари мақсадини асослаб беришлари керак бўлади.
Ушбу тақиқлов Шимолий Кореяда қамоққа олиниб, у ерда касалликка учраб, комага тушиб қолган америкалик талаба Отто Вормбиер ўлимидан кейин жорий қилинган.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026