G7 саммитида хавфсизликни 13 мингдан кўпроқ киши таъминлайди
Франция Биаррицда (Франция жануби) ўтадиган “Катта еттилик” гуруҳи саммитида хавфсизликни таъминлашга 13,2 минг нафар полициячи ва жандармни жалб этади. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер Биаррицдаги анжуманда маълум қилди.
“Биз саммитнинг нормал ўтишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз. Биаррицдаги ва яқин атрофдаги хавфсизликни 13,2 минг киши таъминлайди”, деб айтган Кастанер. Полиция ва жандармерияга ҳарбийлар кўмак кўрсатади.
Кастанернинг таъкидлашича, “айни вақтда саммит учун террорчилик таҳдиди мавжудлиги бўйича алоҳида кўрсатмалар йўқ”. “Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, Франция учун террорчилик таҳдиди доимий ҳисобланади”, деб қўшимча қилган Франция ички ишлар вазири.
Кастанер, шунингдек, “француз расмийлари жамоат тартибининг бирорта бузилишига чидаб турмаслигини” айтган. “Агар бундай ҳолатлар юз берса, жавоб зудлик билан берилади”, деб қўшимча қилган вазир. Унинг таъкидлашича, саммитга куч тузилмалари тайёргарлиги бир неча ой давомида олиб борилган.
G7 саммити 24-26 август кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:25 / 22.09.2024
Францияда узоқ муддатли сиёсий инқироздан кейин янги ҳукумат тасдиқланди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10 / 21.09.2024
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
23:37 / 14.09.2024