Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Audi, Volkswagen ва Porsche компанияларининг қатор автомобиллари сотувини тақиқламоқда
Жанубий Корея ҳукумати атмосферага чиқинди чиқариш меъёри бузилиши сабабли ички бозорда Audi, Volkswagen ва Porsche компанияларининг қатор автомобиллари сотувини тақиқлаш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди.
Тақиқ дизель двигателлари билан жиҳозланган, хусусан 2014-2018 йилларда ишлаб чиқарилган Audi A6 40 TDI Quattro, Audi A6 50 TDI Quattro, Audi A7 50 TDI Quattro, Volkswagen Touareg V6 3.0 TDI BMT, Volkswagen Touareg 3.0 TDI 4 Motion ва Porsche Cayenne автомобилларига тегишли.
Мазкур чора мутахассислар ушбу компаниялар чиқиндиларни ўлчаш ускуналарига ўзгартириш киритиши натижасида кўрсаткичлар пасайтириб кўрсатилгани, автомобиллар сотилиши учун лицензияни қўлга киритганини аниқлашганидан сўнг қабул қилинди.
Бу моделдаги автомобилларни сотишни тақиқлашдан ташқари, вазирлик ушбу компанияларга 6,5 миллион долларгача жарима солишни ва компанияларнинг Жанубий Кореядаги фаолиятини текшириш юзасидан прокуратурага сўров юборишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025