Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси Хан-Шейхундаги жангарилар Туркияга қочганини маълум қилди
Сурия президенти Башар Асаднинг сўзларига кўра, Сурия армияси Идлиб вилоятидаги Хан-Шейхун шаҳрига яқинлашди, деб хабар берди Россия давлат думаси Дмитрий Саблин Сурия президенти билан учрашувдан сўнг.
"Асад Сурия армияси Хан-Шейхун стратегик шаҳрига яқинлашгани, жангарилар Туркияга қочаётганини маълум қилди", - деди Саблин.
Унинг сўзларига кўра, Асад ҳарбий-сиёсий вазиятда ижобий ўзгаришлар содир бўлганини айтган.
Сурия ҳукумат қўшинлари Хан-Шейхун шаҳрининг 60 фоизга яқин ҳудудини жангарилардан тортиб олгани ҳақида EFE агентлиги ҳам хабар берди.
Душанба куни Хан-Шейхунда жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасида жанглар бошлангани хабар қилинганди. Бу шаҳар жангариларнинг Идлибдаги мустаҳкам таянчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026