Марказий банк: Июлда валютага бўлган талаб 34 фоизга ошиб, 1,36 млрд долларни ташкил этди
Жорий йилнинг июль ойида валютага бўлган талаб йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ўртача ойлик ҳажми билан таққослаганда 34 фоизга ошиб, 1,36 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ахборотида айтилади.
“Умуман олганда, импорт ўсишини қўллаб-қувватловчи ички ва ташқи омилларнинг биргаликдаги таъсири ички валюта бозоридаги ҳолат ва алмашув курси динамикасига сезиларли таъсир кўрсатди. Хусусан, жорий йилнинг июль ойида валютага бўлган талаб йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ўртача ойлик ҳажми билан таққослаганда 34 фоизга ошиб, 1,36 млрд. долл.ни ташкил этди”, - дейилади маълумотда.
Талабнинг ортишига таъсир этувчи омиллардан яна бири сифатида, 2019 йил 1 октябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши келтирилган.
“Божхона имтиёзларига эга бўлган субъектларнинг импорт қилинадиган хом-ашё ва маҳсулотларни имтиёзлардан фойдаланган ҳолда захиралаб қўйиш истагининг кучайиши кузатилмоқда. Натижада, жорий йил июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса август ойида сўм курси тез суръатларда қадрсизлана бошлади. Хусусан, жорий йил август ойининг дастлабки 19 кунида АҚШ долларининг биржа курси сўмга нисбатан 4,8 фоизга (1 АҚШ доллари 8 714 сўмдан 9 129 сўмга) ошди”, - дейилади ахборотда.
Билдирилишича, алмашув курси ўзгаришининг энг оғриқли жиҳати бу унинг ички нархларга таъсири.
“Курс ўзгаришининг албатта нархларга таъсири бор. У нафақат истеъмол саватидаги импорт товарлари орқали, балки инфляцион кутилмаларни ўзгариши орқали ҳам инфляцияга таъсир кўрсатади. Иқтисодиётнинг айрим соҳаларида импорт хом-ашё ва асбоб-ускуналарга қилинган харажатлар улушининг юқорилиги инфляцияни маълум даражада кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Ички нархлар барқарорлигини таъминлаш Марказий банкнинг асосий вазифаси буни яхши англаб турибмиз”, - дея маълум қилган МБ.
Бу борада Марказий банкда кўп мунозаралар бўлган, чет эл тажрибалари ўрганиб чиқилган. Инфляцияни пасайтириш учун курсни ўзгартирмасдан ушлаб туриш келажакда бугунгиданда оғирроқ оқибатларга олиб келиши мумкин экани билдирилган.
“Ҳақли савол туғилади, курс ошаётган бўлса, маълум бир истеъмол товарлари импорт қилинса, қандай қилиб инфляцияни пасайтириш ёки ошишдан тўхтатиш имкони мавжуд? Бунинг энг тўғри йўли иқтисодиётда рақобат ва инвестицион эркинликни ошириш. Бошқача қилиб айтганда, босқичма-босқич ҳам ташқи савдода, ҳам ички бозорда монополиядан, коррупциядан қутулсак, инвестицион жозибадорликни оширсак, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилмасдан қўллаб-қувватласак, ички бозордаги вужудга келадиган соғлом рақобат иқтисодиётнинг инфляция хуружидан чиқиб кетишига замин бўлади. Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляцияни жиловлашнинг барча чораларини кўрмоқда”, - дейилади маълумотда.
Хусусан, бунда:
- кредитларнинг ўсиш суръатларини иқтисодиёт ўсиш суръатига мос равишда бўлишини;
- давлат бюджетини мувозанатлилигини таъминлаш;
- фоиз ставкаларининг бозор тамойилларига мос бўлишини таъминлаш орқали иқтисодиётда жамғариш кайфияти ва жамғармалар қадрини сақлаб қолиш;
- иқтисодиётдаги долларлашув даражасини пасайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024