Жамият | 13:00 / 21.08.2019
22253
2 дақиқада ўқилади
Реклама

MyUzcard янги мобил иловаси Uzcard томонидан тақдим этилди

«Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги Бош бошқармаси хабарномалари» янги хизмат тури MyUzcard мобил иловаси орқали фойдаланишга тақдим этилди. Ушбу хизмат тури ёрдамида мавжуд жарималардан хабардор бўлиш ва унга белгиланган тўловни онлайн тартибда амалга ошириш имконияти яратилди.

Юқоридаги қулайликдан ташқари MyUzcard мобил иловасида маҳсулот ва хизматларга, жумладан, коммунал хизматлари, мобил алоқа, интернет, солиқ ва бошқа хизматларга тўловларни амалга ошириш ва қўшимча имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

MyUzcard мобил иловаси қатор инновацион ечимларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, картадан картага пул маблағини ўтказиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилган, яъни пул маблағларини юбориш вақтида қабул қилувчининг карта рақамларини билиш шарт эмас. Ушбу мобил илова орқали картанинг @Username ва QR кодлари генерация қилинади ҳамда уларни қўллаган ҳолда пул маблағини бошқа картага ўтказиш имконияти мавжуд.

Мобил илованинг интерфейси, бош иловаси ва функциялари фойдаланувчи сўровига биноан созланиши, унинг устуворлик жиҳатларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, MyUzcard дастурчилари томонидан фойдаланувчилар учун дизайнер сифатида маҳоратларини қўллаш имконияти яратилган. Қўшимча имкониятлар қаторида молиявий ҳолатни «Тўловлар тарихи» функцияси орқали самарали бошқариш ва мамлакатдаги валюталар курси билан доимий равишда танишиш таклиф этилган.

Таъкидлаш жозки, MyUzcard мобил иловаси нафақат маҳаллий Uzcard карталарини, балки Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарини ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, ушбу иловадан мобил қурилмалари ва қуйидаги йўллар орқали фойдаланиш мумкин:

1. Web-сайт: www.myuzcard.uz

2. Telegram-бот: @MyUzcard_bot

Савол ва таклифларингиз билан MyUzcard call-марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин: (+998 71) 200 28 28.

MyUzcard иловасини App Store ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин.

MyUzcard ижтимоий тармоқларда:

Instagram: @my_uzcard

Telegram: @myzcarduz

Facebook: fb.com/myuzcard

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид