Жаҳон | 20:31 / 21.08.2019
10478
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Украина ҳибсдаги денгизчи ва бошқа маҳбусларни қачон алмаштириши маълум қилинди

Фото : Алексей Мальгавко / РИА Новости

Россия ва Украинанинг ҳар икки давлат ҳудудида тутиб турилган ўз фуқароларини алмаштириши бўйича музокаралар якуний босқичга кирди, деб хабар берди «Коммерсантъ». Нашр манбасининг айтишича, алмаштирув август охиригача бўлиб ўтади.

Газета суҳбатдошининг сўзларига кўра, Украинага ўтган йилнинг ноябрида Қора денгизда қўлга олинган учта катернинг денгизчилари аниқ топширилади.  

РБК манбасининг айтишича, денгизчиларни бериш тўғрисидаги қарор «аллақачон» қабул қилинган ва августда улар ватанига қайтади.  

Бошқа манбанинг сўзларига кўра, ҳибсдаги денгизчиларни алмаштиришга Франция ва Россия президентлари Эмманюэл Макрон ва Владимир Путин ўртасидаги 19 август куни бўлиб ўтган учрашувда келишиб олинган.  

«Интерфакс» агентлиги ўз манбасига таяниб хабар беришича, Киевга денгизчилардан ташқари Россияда турли жиноятларда айбланиб жазо ўтаётган яна беш нафар Украина фуқароси топширилади.  

Мавзуга оид