Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ауди»даги 105 кунлик «байрам» тугади
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Тадбир давомида хорижий фуқаро С.Н. томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ойбек» чегара божхона пости орқали қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан мамлакатимизга олиб кирилган «Ауди» русумли автомашинани фуқаро С.А. ўз эҳтиёжлари юзасидан ноқонуний тарзда бошқа давлат рақами белгисини тақиб олиб ҳайдаб юргани маълум бўлди.
Қонунбузар фуқаро мажбуриятнома талабларига зид равишда автомашинани 105 кун мамлакат ҳудудида ноқонуний тарзда бошқарганлиги ва натижада 27 миллион сўм миқдорда божхона тўловларини тўламаганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:14 / 23.04.2026
Контрабанда йўли билан олиб кирилган 24 кг гашиш ушланди
13:58 / 01.06.2022
Ўзбекистонга бир кунда қанча ноқонуний товар кириб келишини биласизми?
16:02 / 26.04.2022
Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
21:04 / 10.04.2022