Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳрибонлик» уйлари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари раҳбар ва педагог ходимларининг асосий лавозимлари малака тавсифларини қайта кўриб чиқади.
“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбиячи, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед лавозимларида фаолият юритадиган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш:
педагог ходимлар касбий маҳорати даражасининг лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлигини аниқлаш;
педагог ходимлар касбий маҳоратининг мақсадли ва мунтазам оширилишини таъминлаш;
“Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Педагог ходимларнинг лавозимлари малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ходимларнинг- асосий лавозимлари малака тавсифларидаги талаблар асосида ўрганилади.
Педагог ходимлар аттестацияси қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин педагог ходимлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади.
Педагог ходимлар аттестацияси ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ҳамда белгиланган тартибда ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.
Педагог ходимлар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтувчи педагог ходимларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.
Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагог ходимлар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.
Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
10:40 / 18.03.2026